УМРА ДУОДИР!
Умрада энг кўп қилинадиган ибодат дуодир. “Умра дуодир” деганимизга ҳайрон бўлманг. Қуйида келган ҳадисдан умра билан дуо ўртасидаги боғлиқликни билиб оласиз.ًََََََََََََََََََََََََََََََََُُُُُُُِِِِِِِّّْْْْْْْْْ
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умрага изн сўрадим. Бас, менга изн бердилар ва: “Эй биродаргинам, бизни ҳам дуоингда унутма”, дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: “Бу калима ўрнига бутун дунё берилганда ҳам мени хурсанд қилмас эди”, деди». Шўъба айтади: “Мен кейин Мадинада Осим билан кўришдим. У менга бу ҳадисни айтиб берди ва “Эй биродаргинам, дуоингда бизни ҳам шерик қил”, деди» (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Умра – улуғ ибодат” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws