“Ватан” сўзининг луғавий маъноси
“Ватан” арабча cўз бўлгани учун унинг асл маъносини билишда мўътабар араб луғатлари ҳамда замонавий қомусларга мурожаат қилинди. Бу борада “Лисанул араб”, “Мухторус сиҳоҳ”, “Ал-муҳит филлуға”, “Таҳзибул луғот” ва “Ал-мўъжам ал-васит” каби машҳур луғат китоблари асос қилиб олинди. Бу қомусларнинг барчасида В,Т,Н моддаси остида “Ватан” сўзига деярли бир хил изоҳ берилган. “Ватан” сўзи: “Инсон у ерда хоҳ туғилган, хоҳ туғилмаган бўлсин, истиқомат қиладиган ва маскан тутган ер” сифатида ифодаланган.
Луғавий маъноларни синчиклаб ўрганиш жараёнида қизиқ бир ҳолатга гувоҳ бўлдим. Бошқа миллатларнинг “Ватан” сўзи луғатда бошқа маъноларни ифода этиб, зарурат юзасидан унинг ўрнига ишлатилар экан. “Она Ватан” – “асл Ватан”, “туғилган ер” маъносида ишлатилади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРНИНГ “Исломда ватан тушунчаси” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws