Мақолалар

Ҳадиси шарифда Ватан тушунчаси

Чоп этилди Mart 13, 2024 Ҳадиси шарифда Ватан тушунчасиda fikr bildirishni o'chirish

Муқаддас динимизнинг иккинчи манбаси бўлган Суннатда ҳам ватан тушунчаси ва унга бўлган муҳаббат борасида талайгина ҳадислар келган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафардан қайтаётиб Мадина кўчаларини кўрган вақтларида туяларини тезлатардилар. (От, хачир каби) уловда бўлсалар, уни ниқтардилар”.
Абу Абдуллоҳ айтади: «Ҳорис Ибн Умайр Ҳумайднинг “Уловни уни (Мадинани) севганларидан ниқтардилар” ривоятини зиёда қилган» (Имом Бухорий ривояти).
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради”, дедилар» (Имом Дорақутний, Ҳоким ва Байҳақий ривояти).
Шарҳ: Аллома Муновий14 раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул Қодир” китобида ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: “(Ватанга) шошилиш – мустаҳаб. “Аҳл”дан мурод эса ватандир, гарчи у ерда аҳли (оиласи) бўлмаса-да, келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”. Ватанда истиқомат қилишда бошқа жойга қараганда ибодатга (оид) вазифаларни бажариш осон бўлади. Бу Ислом асосларидан бири бўлган ҳаж борасида шундай дейилган бўлса, бошқа, айниқса, мустаҳаб (араб. – “севилган”, “ёқтирилган”) – шаръий амал; уни бажарган киши савоб олади, бажармаган киши гуноҳкор бўлмайди) ва мубоҳ (араб. – “умумий”, “ихтиёрий” иш ҳаракат) – шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қилмаслик ихтиёри тенг берилган амал) сафарларда (ўз ватанига шошилиши биринчи навбатда) талаб қилинади.
Мана шу ҳадисдан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Маккани қўшни тутиш макруҳ (араб. – “рад этилган”, “қораланган”, “номақбул”) шариат ҳукмларидан бири. Қатъиян тақиқланмаган, бироқ номақбул ҳисобланган ва рад этилган амал.
Макруҳ икки хил бўлади:, деган ҳукмни олганлар”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сафар азобнинг бир бўлагидир. Сизларни таом, шароб ва уйқудан тўсади. Қай бирингизнинг сафардан мақсади ҳосил бўлса, аҳлига шошилсин”, дедилар» (Муттафақун алайҳ).
َУқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч кишининг: ота, мусофир ва мазлумнинг дуоси ижобат қилинади”, дедилар» (Имом Табароний ривояти).
Шарҳ: Аллома Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул Қодир” китобида ёзади: “Уч кишининг: отанинг фарзандга, мусофирнинг ва мазлумнинг золимга қилган дуоси ижобат бўлади. Сафар ватандан узоқ, ғурбатда бўлиш, машаққатларни бошдан кечириш сабабли қалбда синиқлик пайдо қилади. Синиқлик дуо ижобат бўлишининг энг катта сабабларидан бири. Мазлум эса ночордир”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга меванинг аввали келтирилар эди. Шунда у зот: “Аллоҳумма барик лана фи мадинатина ва фи самарина ва фи муддина ва фи соъина барокатан маъа барока” дуосини айтардилар. Сўнгра уни ҳозир бўлган болаларнинг энг ёшига берардилар» (Муслим ривояти).
Дуонинг таржимаси: “Эй Аллоҳим! Бизнинг шаҳримизга, мевамизга, муддимизга ва соъимизга барака устига барака бер“. (Муд ва соъ – ҳажм ўлчов бирликлари).
«Иброҳимнинг: “Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига имон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин”, деганини эсла”.

Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар
Нашриёт: “Shamsuddinxon Boboxonov”
Сана: 2022 йил
Ҳажми: 160 бет‎
ISBN: 978-9943-12-672-5
Ўлчами: 84×108 1/32‎
Муқоваси: қаттиқ

http://hidoyatuz.taplink.ws