Дунё янгиликлари

Ҳарвард университети профессори Исломга кирди

Чоп этилди Mart 14, 2024 Ҳарвард университети профессори Исломга кирдиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳарвард университети профессори, машҳур олим Ҳенри Ларсон мусулмон бўлди. Бу ҳақда Islam News хабар бермоқда.

У илдиз ҳужайралари тиббиёти соҳасидаги етакчи олим, Гарвард университети профессори ва яқинда АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасидан рухсат олган ирсий кўрликни даволаш учун илдиз ҳужайрали дори ихтирочиси ҳисобланади.

Аввалроқ америкалик таниқли фаол, ёзувчи ва собиқ пастор Шон Кинг Рамазон ойининг биринчи куни турмуш ўртоғи билан биргаликда шаҳодат калимасини келтириб, мусулмон бўлишганини эълон қилишгани ҳақида хабар берган эдик.

Қайд этиш жоизки, Исроилнинг ишғол остидаги Ғазо секторида амалга ошираётган геноциди фонида бутун Ғарб дунёсида минглаб кишилар, жумладан, таниқли инсонлар, машҳур спортчилар Исломни қабул қилмоқда.