Рўзадорга макруҳ бўлган амаллар
Баъзи нарса ёки амаллар борки, рўзани бузмаса-да, унинг ажрини камайтириши, баъзан эса, савобдан мутлақо маҳрум қилиши мумкин. Шунинг учун рўзадор улардан эҳтиёт бўлиши керак.
Жумладан:
– сақич ё шунга ўхшаш нарсани чайнаш;
– узрсиз овқат, таом тузини ё мазасини татиб кўриш;
– катта бетаҳоратликка сабаб бўладиган ушлаш, қучоқлаш ёки ўпиш (эр-хотин ўртасида);
– таҳоратда оғизни ғарғара қилиш;
– бурунни чайишда муболаға қилиш;
– танани заифлаштириб қўядиган даражада қон олдириш;
– емай-ичмай кунларни улаб рўза тутиш;
– тиш пастасидан фойдаланиш;
– тупукни оғизда тўплаб, сўнг ютиб юбориш;
– оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупук билан бирга ютиб юбориш;
– истинжода муболаға қилиш, яъни ошириб юбориш.
Рўзани бузувчи амаллар:
– қасддан еб-ичиш, жинсий яқинлик қилиш;
– ҳали вақт чиқмади, деган ўй билан тонгда еб-ичиш;
– кун ботди деган гумон билан (қуёш ботмаса-да) оғзини очиш;
– ўпиш, ушлаши сабабидан катта бетаҳоратлик етса;
– ҳўқна (клизма) қилдириш;
– бурнига дори томизиш;
– қасддан оғиз тўлиб қайт қилиш.
“Ислом нури” газетасининг 2024 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws