Юртимиз уламолари Кореяда
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириғига асосан юртимизнинг бир қатор уламолари, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ҳам кеча Корея Республикасига жўнаб кетди.
Уламолар бир ҳафта давомида Корея Республикасидаги меҳнат мигрантлари бўлган юртдошларимиз билан таровеҳ намозларида иштирок этиб, маърифий суҳбатлар қилиб берадилар иншааллоҳ.