ЙЎЛДА ПАСТУ БАЛАНДЛИКДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКРЛАР
Мусофир йўлда кетаётиб бирор тепаликка кўтарилса, овозини кўтармасдан такбир айтиши, пастга тушганда эса тасбеҳ айтиши суннат ҳисобланади.
Юртимиздаги зиёратчилар муборак умра зиёратини Мадинаи мунавварадан бошлайдилар.
МАДИНАИ МУНАВВАРАГА ЯҚИНЛАШГАН ПАЙТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Мадинаи мунавварага йўлда бораётиб бутун фикр-хаёлини икки олам сарвари Набий соллаллоҳу
алайҳи васалламга қаратади. Мадинаи мунавварага яқинлашганда дуруди шарифни кўпайтириб, манзилга етай деганда ушбу дуо ўқийди:
“Аллоҳумма ҳазаа ҳарому Росуулик, фажъал духуулий фийҳи виқооятан лий минан-наар ва амаанан минал ъазааби ва сууъил ҳисааб”.
Маъноси: “Эй Аллоҳим! Бу Пайғамбаринг Ҳ арами шарифидир.Ҳа рами шарифга киришимни жаҳан намдан қалқон, дўзах азоби ва ҳисоб-китоби қаттиқлигидан омонлик қилгин”.
“Умра – улу- амал” китобидан
Муаллиф: Нуриддин домла Холиқназаров
Нашриёт: «Shamsuddinxon Boboxonov» нашриёти
Сана:2023 йил
Ҳажми: 272 бет
ISBN: 978-9943-12-684-8
Ўлчами: 60х84 1/32
Муқоваси: юмшоқ
http://hidoyatuz.taplink.ws