Исроилнинг Рафаҳдаги Фаластин лагерига ҳужуми Швецияда норозилик уйғотди
Швеция пойтахти Стокголмда юзлаб киши Исроилнинг Рафаҳда тинч аҳолига уюштирган ҳужумларига қарши намойиш ўтказди.
Фаластинликлар билан бирдамлик учун Оденпланда тўпланган намойишчилар Исроилнинг Ғазога ҳужумларини тўхтатишни талаб қилди.
Намойишчилар «Ғазода болалар ўлдирилмоқда», «Геноцидни тўхтатинг» ва «Фаластин абадий» деган баннерларни кўтариб олдилар.
Намойишчилар «Фаластинга озодлик», «Исроил геноциди», «Исроилни бойкот» деган шиорлар билан чиқишди, сўнг Швеция Ташқи ишлар вазирлиги биноси томон юришди.
Намойишчилар АҚШ ва Швециянинг Исроилни қўллаб-қувватлашига қарши чиқди ва икки давлат Исроил томонидан содир этилган уруш жиноятларида шерик эканини таъкидлади.
Намойишчилар, шунингдек, Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Билстрёмни Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқишга чақирди.