Хом гапга пишиқ жавоб. “Нега имтиҳон қиласиз”?
Муаллим савол қилди:
— Болалар, агар Аллоҳ ҳаммамизнинг жаннатга киришимизни истаса, нега бу дунёга
юборди?
Бир ўқувчи ўрнидан туриб жавоб берди:
— Муаллим, сиз ҳам ҳаммамизнинг аъло баҳолар билан синфдан синфга кўчишимизни
истайсиз, аммо нега имтиҳон қиласиз. Барчамизга бирдай беш баҳо қўйиб чиқмайсиз?!