Ҳизбуллоҳ Тел-Авив марказини йўқ қилмоқчи
Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракатининг Исроилнинг Байрут марказига қилган ҳужумларига жавоби Тел-Авив марказига ҳужумлар бўлади. Бу ҳақда ҳаракат бош котиби Наим Қосим маълум қилди.
«Душман Исроил пойтахтга зарба берди… Исроил зарбалар берди ва пойтахтнинг қоқ марказида, Байрутда одамларни ўлдирди, шунинг учун у жавоб Тел-Авив марказида бўлишини кутиши керак. Биз пойтахтни душман Исроил зарбалари остида қолдира олмаймиз, Исроил бунинг учун тўлаши керак ва бунинг эвази Тел-Авив маркази бўлади. Умид қиламанки, душман буни тушунади,» – деди Қосим ўз нутқида.