Фидойи ходимлар тақдирланди
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт матбаа ижод уйида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ижод уйи раҳбари Султонбек Имомназаров тадбир иштирокчиларини яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади ва келгусидаги режалар билан ўртоқлашди. Сўнгра йил давомида фидокорона меҳнат қилган ходимларга ташаккурномалар ҳамда совғаларни топширди.
Тадбир бош муҳаррир Абдужалил Хўжамнинг самимий дуолари билан якунланди.