Олимларга муносабат
Довуд Тойи (Имом) Муҳаммад ибн Ҳасан билан қадрдон эди. (Имом) Абу Юсуфдан ўзини узоқроқ тутарди.
Дедиларки:
– Илмда иккиси ҳам улуғ зотлар. Нега бирига иззат-икром кўрсатасан-да, иккинчисидан ўзинги узоқ тутасан?
У бундай жавоб берди:
– Муҳаммад ибн Ҳасан дунёга ва кўплаб неъматларга соҳиб экан, илмга йўналди; илмни дунёсини залил ва динини азиз қилишнинг сабаби ва воситаси ҳолига келтирди. Абу Юсуф эса залил ва фақир киши экан, илмга йўналди ва илмни ўзининг иззати, жамоли ва мақоми учун сабаб ва восита қилди. Ана шунинг учун Муҳаммад унга ўхшамайди.
Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.