Ислом олами уюшмаси Ғазода сионистлар тажовузининг қайта бошланганини қоралади
Ислом олами уюшмаси сионистик режимнинг Ғазодаги янги тажовузини қоралаган баёнот билан чиқди ва халқаро ҳамжамиятни бу жиноятларни тўхтатиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди.
Ислом олами уюшмаси Ғазода сионистик тажовузлар қайта бошланганини қоралади. IQNA сайти “Ислом олами уюшмаси” ахборот хизматига таяниб, Ислом олами уюшмаси сионистик режим томонидан Ғазо секторини қайтадан бомбардимон қилишини қоралади, чунки бу бомабардимонлар бегуноҳ фуқаролар орасида катта талофатларга сабаб бўлди.
Ислом олами уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад ибн Aбдулкарим ал-Исо ўз баёнотида сионистик режимнинг ваҳшийликларини қоралади ва бу барча халқаро қонунларни очиқдан-очиқ бузиш саналади, деб айтди.
У Исроил ҳарбий машинаси тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига қарши уюштиришда давом этаётган қирғинни тўхтатиш учун халқаро ҳамжамият томонидан зудлик билан чора кўриш зарурлигини таъкидлади.