ЁМҒИР ПАЙТИДАГИ ДУО РАД ҚИЛИНМАЙДИ…
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:
“Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.
Маъноси: “Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “…ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди”, дедилар.
Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!