Ҳавонинг ифлосланиши бепуштлик хавфини оширади – АҚШ тадқиқотчилари
АҚШда ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, ота ва онанинг ҳавони ифлослантирувчи моддалардан бевосита таъсирланиши бепуштлик хавфини оширишига ҳисса қўшиши мумкин, чунки бу тухум, уруғлик ва гумона ривожланишига зарар етказади.
Аввалги илмий изланишларда ҳаво ифлосланиши бепуштликка олиб келиши аниқланган, аммо токсинлар эркаклар ёки аёлларга таъсир қиладими ёки йўқлиги номаълум эди, чунки ота ҳам, она ҳам худди шундай таъсирга дуч келишади-ю, аммо зарар ҳомиладорликнинг айнан қайси вақтида пайдо бўлганини аниқлашнинг имкони бўлмаган эди.
Яқинда ўтказилган тадқиқотда ин витро уруғлантириш орқали фарзанд кўришга ҳаракат қилаётган 1400 га яқин эркак ва аёлни ўрганиб чиқилди. Бу тадқиқотчиларга тухумга айланадиган донор ҳужайраларни ва бир-биридан ажралган ва жисмоний жиҳатдан турли соҳаларда ишлаб чиқилган уруғликларни кўриб чиқиш имконини берди.
Шу вақтгача ҳаво ифлосланиши аёлларга кўпроқ зарар етказади, деб тахмин қилинган, аммо янги тадқиқот шуни кўрсатадики, ифлос ҳавонинг отага таъсири ҳам кучли бўлар экан.
“Биз одатда ҳомиладорлик бошланиш ойнасида эркакларнинг таъсири ҳақида ўйламаймиз, бироқ биз эркакларнинг таъсири туғуруқ чоғида ҳам, кейинчалик бола саломатлигида ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини тобора кўпроқ аниқламоқдамиз”, дейди Эмори университети тадқиқотчиси ва тадқиқот раҳбари Аудрей Гаскинс.
Тадқиқотда бир қатор ифлослантирувчи моддалар таъсирини аниқлаш учун иштирокчиларнинг почта индекслари ва уруғлантириш клиникаларида ҳаво сифати маълумотлари кўриб чиқилди. Тухум ва уруғдонларнинг ривожланиш цикллари давомида органик карбон ва заррачалар билан таъсирланиши тухум ҳужайраларнинг омон қолиши, уруғлантирилиши ва эмбрион сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан кучли боғлиқлиқлик аниқланди.
Дизел ёқилғисига юрадиган автомобиллар, электр станциялари ва бошқа саноат объектлари, шунингдек, ўрмон ёнғинлари тутуни кабилар умумий ҳаво ифлослантирувчилар ҳисобланади.
Гаскинс аввалги тадқиқотларида ҳавонинг ифлосланиш даражаси юқори бўлган Ҳиндистонда йўл полицияси ходимларининг хотинлари муваффақиятли ҳомиладор бўлишлик даражаси пастроқ эканлигини аниқлаган ҳақиқий ҳаётий мисолини таъкидлади.
Ёнғин тутуни органик углеродга бой, шунинг учун ёнғин таъсирига учраган ҳудудлар алоҳида ташвишлантиради.
Ҳатто касалхона ичидаги ҳаво сифати ҳам муҳим. Изланишлар шуни кўрсатдики, тухум ҳужайралари эриши кунида юқори органик углерод даражаси уларнинг омон қолиш даражасини, озоннинг юқори даражалари эса уруғланиш даражасини пасайтиради. Шифохоналарда одатда ҳаво фильтрлаш тизимлари мавжуд бўлса ҳам, бу ҳолат кузатилади.
Ҳомиладор бўлмоқчи бўлганлар ўзларини ҳимоя қилиш учун баъзи чораларни кўришлари мумкин, масалан, Ҳепа ички фильтрлаш тизимидан фойдаланиш ёки заррачаларни текшириб чиқадиган юқори Мерв (минимал самарадорлик ҳисоботи қиймати) номиналли печ фильтрларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Гаскинс, шунингдек, ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўта юқори бўлган кунларда ёки тирбандлик юқори бўлган жойлардан қочишни ва уйда қолишни тавсия қилади.
Бинафша ЖЎРАҚУЛОВА,
Ўзбекистон жаҳон тиллари университети талабаси