Ўзбекистонда Усмон Мусҳафини қайта таъмирлаш бўйича янги босқич бошланади
2025 йилда Ўзбекистонда ислом дунёсидаги энг муқаддас манбалардан бири – Усмон Қуръонини қайта таъмирлаш бўйича янги босқич бошланади. Таъмирлаш ишларида қадимий қўлёзмаларни тиклаш соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган француз мутахассислари — Аксель Делё ва Корали Барб (Axelle Deleau, Coralie Barbe) иштирок этади.
Тиклаш ишлари қўлёзманинг ҳолатини батафсил ўрганиш, хавфсиз консервaция усулларини танлаш ҳамда жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда эҳтиёткорлик билан тиклашни ўз ичига олади.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилишича, етакчи француз мутахассисларининг иштирокида реликвияни узоқ муддат сақлаб қолишни таъминлайдиган энг илғор технология ва методологиялар қўлланилади.
И.Аҳмедов тайёрлади.