Жорий йилги Ҳаж мавсумида ҳожилар адади қанча бўлди?
Саудия Арабистонининг Статистика бўйича умумий агентлиги жорий йил – 1446 ҳижрий сана – 2025 йилги Ҳаж мавсуми бўйича ҳожиларнинг умумий ададини эълон қилди.
Жами ҳожилар адади: 1 673 230 киши
Хориждан келган ҳожилар сони:
1 506 576 киши.
Саудия Арабистони ичидаги (фуқаролар ва резидентлар) ҳожилар сони:
166 654 киши.
Жинсига қараб тақсимот:
Эркаклар: 877 841 киши
Аёллар: 795 389 киши
Хорижий ҳожиларнинг келиши йўллари:
Ҳаво йўллари орқали: 1 435 017 киши.
Қуруқлик йўли орқали: 66 465 киши.
Денгиз йўли орқали: 5 094 киши.
Статистика бўйича умумий агентлик ушбу рақамларни эълон қилишда Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигининг маъмурий маълумотларига асосланган. Бу маълумотлар аниқ ва ишончли ҳисобланади ва сўнгги беш йил давомида қўлланилган ягона статистик услуб асосида тайёрланган.
Манбалар асосида Илёс Аҳмедов тайёрлади.