Кашмирлик кар, соқов қиз Қуръони каримни қўлда ёзиб чиқди
Кашмирлик кар-соқов ўсмир қиз Қуръон каримни тўлиқ араб ёзувида кўчиргани учун кўпчиликни ҳайратда қолдирди.
“IQNA” сайтининг “Muslim Mirror” нашрига таяниб хабар беришича, Жамму ва Кашмирдаги Дода туманининг тоғли ва сокин Бхалса ҳудудида табиат билан уйғунликда ҳаёт равон оқаётганида минтақа бўйлаб юракларга таъсир қилган иймон ва матонатнинг ажойиб ҳикояси пайдо бўлган.
Олис Батара Гавало қишлоғида яшовчи 16 ёшли Маҳваш Aреф ажойиб маънавий муваффақиятга эришди: у Қуръони каримни тўлиқ қўлда ёзиб чиқди. Унинг ютуғини янада илҳомлантирадиган нарса шундаки, у туғма кар ва соқов бўлиб туғилган. Шовқинга ботган дунёда Маҳвашнинг ибодатга бўлган жим саёҳати ўзи учун гапиради. У 9 ой давомида ҳеч қандай расмий йўл-йўриқ ва ёрдамсиз Қуръонни бошидан охиригача, сатрма-сатр, ўз уйида машаққат билан қўлида ёзиб тугатди. Унинг чуқур маънавий мақсаддан келиб чиққан қатъияти нафақат оиласини, балки бутун минтақани ҳайратга солди.
Унинг ота-онаси таъсирчан ва ғурурланиб, у қандай қилиб бу илоҳий вазифага шўнғиганини ва ҳар қандай берилажак ёрдамдан бош тортганини айтиб беришди. Aйниқса, имконияти чекланган ёш қизнинг ўз-ўзидан содир бўлган бу ҳаракати вилоят ўқитувчи ва мураббийлари томонидан мисли кўрилмаган ҳодиса сифатида баҳоланди. У таҳсил олаётган Ганду шаҳридаги қизлар ўрта мактаби уни қўллаб-қувватлади. Мактаб директори Aжит Сингх ўзининг чуқур ҳайратини қуйидагича ифодалади: “Маҳваш гапира олмаслиги мумкин, лекин унинг ҳаракатлари сўздан баландроқ гапиради. У нафақат ўқувчилар, балки бутун жамоамиз учун намуна бўлди”.
Вилоят оқсоқолларидан бири унинг бу қилмиши ҳақида шундай деди: “Мақсадлар тез-тез ўткинчи ва қисқа муддатли бўлиб қолаётган бугунги кунда бу қизнинг фидойилиги барчамиз учун маънавий мустаҳкамлик сабоқидир”.
У қўшимча қилди: “Ресурслар чекланган ва жуғрофий изоляцияга қарамай, Маҳвашнинг ҳикояси маънавий ёрқинлик ва шахсий ютуқ билан порлайди. Унинг саёҳати нафақат шахсий ютуқ, балки бутун халқ учун умид ва илҳом чироғидир. Маҳваш Aреф бир сўз билан айтганда, нафақат қоғозда, балки унинг имонини ва садоқатини ўрганган барчанинг қалбида буюк мерос қолдирди.
Илёс АҲМЕДОВ тайёрлади.