Aмерикалик енгил атлетика бўйича жаҳон чемпиони Ислом динини қабул қилди
Жаҳон чемпионатларида ғолиб бўлган ва Париж олимпиадасида медалларни қўлга киритган машҳур америкалик спортчи Исломни қабул қилди.
“ИҚНA” сайтининг “Aл-Жазира” телеканалига таяниб маълум қилишича, америкалик енгил атлетика бўйича машҳур спортчи Фред Керли Инстаграмъдаги саҳифасида исломни ўз дини сифатида қабул қилишини маълум қилган видеони жойлаштирган.
30 ёшли Керли Бирлашган Aраб Aмирликларидаги масжидда шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлди. Керли жаҳон чемпионатларида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга. Шунингдек, 2020 йилги Токио олимпиадасида кумуш, 2024 йилги Париж олимпиадасида эса 100 метрга югуриш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди.
И.Аҳмедов тайёрлади.