Нью-Йорк университети профессорининг Aрабистон ярим ороли тарихига бағишланган китоби
Роберт Ҳойланднинг “Aраб ярим ороли ва араблар: бронза давридан то ислом пайдо бўлишигача” номли китоби ишончли тарихий манбалардан фойдаланган ҳолда исломгача бўлган даврда Aрабистон ярим оролининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий хусусиятларини ҳар томонлама тасвирлашга қаратилган.
“ИҚНA” сайти маълумотларига кўра, Ғарбда ҳар йили Aрабистон ва араблар тарихига оид кўплаб китоблар нашр этилади, уларнинг аксарияти Исломдан кейинги даврга бағишланган. Бироқ минтақадаги исломгача бўлган даврни билиш ва Aрабистон ярим оролида исломнинг пайдо бўлишининг тарихий асосларини тушуниш катта аҳамиятга эга.
Aрабистон ярим ороли ва унинг халқининг тарихдаги энг ёрқин намоён бўлиши милодий VII асрда ислом динининг пайдо бўлиши ва унинг яқин ва узоқ мамлакатларга тарқалиши билан асосланади. Шундай қилиб, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёти ва Қуръони каримнинг нозил бўлиши, мусулмонларнинг муваффақиятли ҳаракатлари ва турли халқларнинг бу янги динга кириши ҳақидаги тадқиқотлар бу ҳудуднинг тарихий даврига оид кўплаб тадқиқотларда муҳим ўрин тутган ва албатта, бу ўлканинг исломдан олдинги даврдаги қадимий меросига ҳам катта эътиборни қаратган.
57 ёшли тарихчи ва Яқин Шарқ тарихи бўйича етук мутахассис Роберт Г. Ҳойланд бу соҳадаги етакчи тадқиқотчилардан бири саналади.
Ҳойланднинг энг машҳур илмий асари “Исломни бошқалар кўрганидек кўриш” асари илк ислом тарихнавислиги соҳасида ўша даврдаги мусулмон бўлмаганлар гувоҳларининг ҳикояларини ўрганувчи муҳим асардир.
Яқинда унинг яна бир китоби “Aрабистон ва араблар: бронза давридан Исломнинг пайдо бўлишигача” номли китоби Aли Маҳдавий Поур томонидан таржима қилиниб, Чесме нашриётида чоп этилди. Ушбу китобда Ҳойланд Қуръон карим, ривоятлар ёки ёзувларда қайд этилган тарихий маълумотлар, Исломдан олдинги даврдаги шеърият ва ислом даври воқеалари каби ишончли ҳужжатларга асосланиб, араб халқининг бронза давридан то Ислом келишигача бўлган ҳаётига тўхталиб ўтган.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.