Шунинг ўзи кифоя
Рабиъ ибн Хайсам айтади: “Увайснинг зиёратига бордим. Бомдод намозини ўқиётган эди. Тамомлади, тасбеҳ ўгириб бўлгунига қадар кутиб турайин, дедим. Зуҳогача ўрнидан турмади. Туриб зуҳо намозини ўқиди. Пешиннинг вақти кирди, пешинни ўқиди.
Алҳосил, уч кун намоздан туриб ташқарига чиқмади. Емади ҳам, ухламади ҳам. Тўртинчи куни кечга бориб уни янада кўпроқ диққат билан кузатдим. Кўзига уйқу келди. Дарҳол муножот қила бошлади ва: “Эй Раббим, кўп ухлайдиган кўздан, кўп ейдиган қориндан сенга сиғинаман”, деди. Шунинг ўзи менга етади, дедим ва ортимга қайтиб кетдим.