Исроилга нисбатан ҳақиқий санкциялар жорий этилди
Боготада бўлиб ўтган саммитда бир гуруҳ давлатлар Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлари учун Исроилга қарши қатъий чоралар кўрилишини эълон қилди. Ўн икки мамлакат Тел-Авивга қурол етказиб беришни тўхтатиш ва халқаро ҳуқуқ бузилиши учун босимни кучайтиришга ваъда берди.
Учрашув 16 июль, чоршанба куни якунланди. Унда Туркия ????????, Колумбия ????????, Жанубий Африка ????????, Малайзия ????????, Ироқ ????????, Куба ????????, Индонезия ???????? ва бошқалардан иборат 30 га яқин давлат иштирок этди. Аммо фақат 12 давлат якунловчи ҳужжатни имзолади ва олти аниқ чорани қабул қилди.