ҲАМДАРДЛИК
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шамсуддинхон Бобохонов”нашриёт-матбаа ижод уйи жамоаси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдумга синглисининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳуманинг Қуръон йўлида қилган хизматларини қабул айлаб, охиратда Қуръони карим шафоати билан мукофотласин. Қуръон билан жаннатдаги даражаларини юксак қилсин. Беморликда чеккан машаққатлари жаннатдаги мартабаси кўтарилишига сабаб бўлсин.
Ҳақ таоло марҳуманинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила мукофотласин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».