Қуръон каримнинг Ҳиндистондаги нодир қўлёзма нусхаси Мадинадаги Қуръон карим музейида намойиш этилади
“IQNA” ахборот агентлигининг “Ал-Масри ал-Явм” нашрига таяниб хабар беришича, Ҳиндистонда сақланаётган қўлёзма Қуръон карим нусхаси, яқин кунларда Мадина шаҳридаги Қуръони карим музейида кўргазмага қўйилади.
Ушбу нодир нусха музей коллекциясига қўшимча қилинадиган қимматли экспонат сифатида қабул қилинади. У турли даврлардаги исломий хаттотлик санъати ва муқаддас қўлёзмаларга кўрсатилган эътиборни намоён этади.
Бу Қуръон нусхаси жуда катта эҳтиёт ва диққат билан ёзилган бўлиб, Ҳиндистон мусулмонларининг маданий ва бадиий меросини ўз ичига олади. Унинг намойиш этилиши Мадина Қуръон карим музейига ташриф буюрувчи меҳмонлар ва тадқиқотчиларнинг диққат-эътиборини ўзига тортиши, шунингдек, Қуръон каримни асраш ва кўчириш йўлида асрлар давомида қилинган улуғ саъй-ҳаракатларни ёритиши кутилмоқда.
“Only Kashmir” газетаси маълумотига кўра, Мадинадаги Қуръон карим музейи тарихий ва маданий аҳамиятга эга улкан марказ бўлиб, Қуръони каримнинг улуғворлигини англатишга қаратилган. Бу ерда ислом оламининг турли бурчакларидан келган қўлёзма ва нодир Қуръон нусхалари сақланади.
Ҳиндистонда тайёрланган ушбу қўлёзма нусханинг кўргазмага қўйилиши музей экспонатлари хилма хиллигини янада бойитади ҳамда Қуръони каримнинг бутун мусулмон оламидаги умуминсоний қадри ва ўрнини ёрқин акс эттиради.
Яқин вақтларда ушбу Қуръон нусхасининг расмий намойиш санаси эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнг меҳмонлар бу санъат ва тарих намунасини ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўладилар.
Илёс АҲМЕДОВ тайёрлади.