Болгария иккита тарихий масжидни таъмирлайди
Туркия Вақфлар Бош бошқармаси ва Болгария Республикаси Бош муфтик идораси ўртасида Болгарияда жойлашган иккита тарихий масжидни қайтадан таъмирлаш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.
“IQNA” сайтининг “Turkey Today” нашрига таяниб хабар беришича, келишув Туркия Вақфлар Бош бошқармасининг Aнқарадаги қароргоҳида бўлиб ўтган маросимда имзоланган ва Болқонда кўп асрлик Усмонлилар меъморчилигини сақлаб қолиш йўлидаги муҳим қадамдир.
Мазкур битим Болгариянинг Ямбол шаҳридаги Aбу Бакр масжиди ва Провадия шаҳридаги Сари Ҳусайн пошо масжидини қайта тиклашни ўз ичига олади.
Туркия Вақфлар Бош бошқармаси бош директори Синан Aксу бу ҳамкорлик таркибий қайта тиклаш доирасидан ташқарига чиқиб, чуқурроқ мақсад – бу икки мамлакат ўртасидаги узоқ йиллик маданий мерос ва умумий умумий хотирани қайта тиклашни акс этиришини таъкидлади.
Aксу деди: “Сара Ҳусайн пошо” масжиди ва “Aбу Бакр” масжидини қайта тиклаш тез орада бошланади ва бизнинг асосий мақсадимиз уларни асл ҳолида сақлаб қолишдир.
“Сара Ҳусайн пошо” масжиди 1703 йилда қурилган ва Провадия маркази яқинида жойлашган. “Aбу Бакр” масжиди ҳам Едирнадан тахминан 100 километр узоқликда, Болгария чегарасига яқин жойлашган бўлиб, Болқонда Усмонлилар ҳукмронлигининг илк даврида қурилгани тахмин қилинади.
Илёс Аҳмедов твйёрлади.