Саудия Арабистони Подшоҳлигида ўтказилаётган 45-халқаро Қуръони карим мусобақаси давом этмоқда
Маккадаги 45-Халқаро Қуръон карим мусобақаси ўтган душанба куни Масжидул Ҳаромда давом этди ва унда 18 нафар иштирокчи ўзларининг Қуръонни ёддан ўқиб бериш бўйича қобилиятларини намойиш этдилар.
“ИҚНА” сайти маълумотига кўра, ўтган шанба куни Масжидул Ҳаромда Қуръони каримни ёд олиш, қироат ва тафсир қилиш бўйича Қирол Aбдулазиз халқаро мусобақаси бошланди.
Саудия Aрабистони Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан ташкил этилган глобал танловда 49 нафар иштирокчи ҳакамлар ҳайъати олдида чиқиш қилди. Турли мамлакатлардан келган иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Иштирок этган давлатлар қаторига Гвинея-Бисау, Aлбания, Мавритания, Эрон, Сурия, Португалия, Фижи, Буюк Британия, Буркина-Фасо, Мадагаскар, Индонезия, Жазоир, Ироқ, Ливия, Гамбия, Реунион ва Сомали кирди.
Мусобақанинг жорий сессиясида 128 мамлакатдан 179 нафар иштирокчи беш тоифада жами 4 миллион саудия рияли мукофоти учун кураш олиб боради.
Мусобақалар эрталаб ва кечки давраларга бўлинган бўлиб, ҳар бирида тўққизта иштирокчи қатнашди. Бу формат иштирокчиларнинг қироатларини ҳар томонлама баҳолаш имконини беради. Танловда иштирокчиларнинг ёд олиш қобилияти ҳамда Қуръони каримни тўғри тиловат қилиш ва тафсир қилиш қобилияти баҳоланади.
И.Аҳмедов тайёрлади.