Саудия Aрабистони ёшлари Ўзбекистонда ўқишга қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консули Сирожиддин Шамсиддинов Саудия Aрабистони Таълим вазирлигининг Жидда филиали бош котиби Манал бинти Муборак билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Саудия томонига сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим, инновацион ва ижодий фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали натижалари ҳақида маълумот берилди. Ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш, хорижий тиллар, замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, спортга кенг жалб етишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистонлик дипломат давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пойтахтимизда барпо этилаётган Самарқанд шаҳридаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази, Тошкент халқаро ислом академияси, шунингдек, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази каби таълим муассасалари фаолияти ҳақида гапирди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллиги ҳузурида Ўзбек тилини ўқитиш марказини очиш таклифи билдирилди. Саудия Aрабистони Таълим вазирлигининг Жидда бўлими бош котиби ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
Манал бинти Муборак Саудия Aрабистони Ўзбекистонни ислом сивилизацияси ривожи бешиги сифатида еътироф етиб, ҳунармандчилик, амалий санъат, хаттотлик, ёғоч ўймакорлиги, миниатюра санъати, каштачилик ва гиламдўзлик каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
“Ушбу ҳамкорлик доирасида биз саудиялик ёшлар ва уларнинг устозлари учун Ўзбекистонда қисқа муддатли ўқув курслари ва маҳорат сабоқларини ташкил этишни таклиф қиламиз”, – деди у.
Учрашувда Ўзбекистон фуқароларига Жидда, Макка ва Мадина шаҳарларидаги олий таълим муассасаларида, саудиялик ёшларга эса Ўзбекистон олий ўқув юртларида тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва муҳандислик йўналишлари бўйича таълим олиш учун грантлар ажратиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
И.Аҳмедов тайёрлади.