Испаниялик депутат БМТдан Ғазога қўшин юборишга рухсат беришни сўради
Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига қарши норозилик кучайиб борар экан, Сумар коалицияси таркибидаги Му́роса партияси депутати ҳукуматга Ғазода фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида кўп миллатли қўшин юбориш учун БМТдан рухсат сўрашни таклиф қилди.
Депутат Алберто Ибанес журналистлар билан суҳбатда дунёда кўп миллатли қўшинлар болалар ва бегуноҳ одамларни ҳимоя қилиш миссиясини бажараётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Испания ҳам БМТ розилиги билан қонуний равишда ҳаракат қилиши лозим.
Ибанес турли давлатлар коалицияси зўравонликларга учраётган аҳолини ҳимоя қилиш учун Ғазога бориши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, у инсонпарварлик миссиясида қатнашганлар хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини, айниқса, “Sumud Global Fleet” кемаcига қилинган ҳужумдан кейин таъкидлади.
Шу билан бирга, испан ОАВлари маълумотига кўра, кўп миллатли қўшин юбориш ғояси ҳозирча фақат Compromis партияси ичида муҳокама қилинган, аммо Сумар коалициясида умумий тарзда кўриб чиқилмаган.
Ғазодаги қонли воқеалар фонида Испания Исроилга қарши тўққизта санкция жорий қилди ва мамлакатнинг Мадриддаги элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олди. Бу эса икки давлат ўртасидаги дипломатик инқирозни янада кучайтирди.