ISESCO ташкилоти Ислом оламига хизмат қилишга оид студия ташкил қилди
Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти АйСЕСКО (ISESCO) Марокаш пойтахти Работдаги бош қароргоҳида ислом оламига хизмат қилиш учун кўп тилли медиа ишлаб чиқариш студиясини очди.
ИҚНA сайтининг Саудия ахборот агентлигига (VAS) таяниб хабар беришича, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти АйСЕСКО (ISESCO) ташкилотга аъзо мамлакатлардаги медиа фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда ислом оламида медиа ва контент ишлаб чиқариш соҳасида ишлайдиган ёшларни қўллаб-қувватлаш учун уларга малакали ўқув хизматларини кўрсатиш мақсадида Марокаш пойтахти Работдаги бош қароргоҳида медиа контентини ёзиб олиш ва эфирга узатиш учун замонавий студияни ташкиллаштирди.
ISESCO ташкилоти бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик бу эълонни маълум қилди ва бу қадам ташкилотнинг янги медиа стратегиясининг бир қисми сифатида қўйилганини таъкидлади.
Ушбу стратегия ташкилотга аъзо мамлакатлардаги энг кўп фуқароларга етиб борадиган замонавий ва илғор медиа хабарини яратишга ҳамда глобал муаммолар ва медиа соҳасидаги технологик ўзгаришлар нуқтаи назаридан шахслар ва ташкилотларнинг медиа имкониятларини мустаҳкамлашга қаратилган. Студия ўз хизматлари ва дастурларини араб, француз, инглиз, испан ва рус тилларида тақдим этган ҳолда мулоқот ва билим платформаси доирасида фаолият олиб боради.
И.Аҳмедов тайёрлади.