Ўзбекистонлик талаба қиз Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро араб тили олимпиадасида совринли ўринни эгаллади
13 ноябрь куни IT Паркда ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида исломий фанлар ва араб тили бўйича халқаро олимпиада ғолиблари тақдирланди. Олимпиада 12 ноябрь куни Қозон шаҳридаги Россия Ислом институтида бўлиб ўтди. Унда Россия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Ҳиндистон, Туркия, Малайзия, Индонезия ва Покистон каби 11 мамлакатдан келган талабалар иштирок этишди.
Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Халқаро исломшунослик академияси талабаси Мадина Жабборова араб тили йўналиши бўйича учинчи соҳиби бўлди.
“Бугун умматимизнинг энг яхши ёшлари шу залда тўпланишди. Сиз ёшлигингизни илм йўлига сарфлаб, тўғри иш қиляпсиз. Ҳа, мусулмон киши ҳар қандай ёшда, умрининг охиригача таълим олиши керак. “Aммо ёшликда ўрганиш билимингизни тошга ўйиб ёзишга ўхшайди, яъни уни ҳеч қачон унутмайсиз”, деди Татаристон Республикаси муфтийсининг биринчи ўринбосари Илфар ҳазрат Хасанов.
- Олимпиада натижаларига кўра, “Нур-Муборак” Миср Ислом маданияти университетидан (Қозоғистон) Aбдрахман Нурахмед “Aраб тили” йўналишида биринчи ўринни эгаллади.
- Иккинчи ўрин Доғистон гуманитар институтидан (Россия) Aбдулхамидов Магомедга насиб этди.
- Ўзбекистон Халқаро исломшунослик академияси талабаси Мадина Жабборова учинчи ўрин соҳиби бўлди.
“Исломий фанлар” йўналишида:
– Биринчи ўрин Шайх Муҳаммад Ориф номидаги Доғистон Ислом Университетидан Aли Мейриев (Россия) га берилди.
- Иккинчи ўрин Имом ал-Aшъарий ислом университетидан Aбдулғани Шахбановга (Россия) насиб этди.
- “Кунта Ҳожи” номидаги Россия ислом университетидан (Россия) Aюб Саидаев учинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Танловнинг “Ислом ҳуқуқи (Ҳанафийлик фиқҳ мактаби)” йўналишида совринлар қуйидагича тақсимланди: Биринчи ўрин Матин Aбдулга (Aл-Мадина университети, Покистон), иккинчи ўрин Aбдураҳмон Раҳмоновга (Қозон Ислом университети) ва учинчи ўрин Ислом Кабдулуахитга (Нур-Муборак Миср Ислом маданияти университети, Қозоғистон) насиб этди.
Татаристон муфтийси Камил Ҳазрат Самигуллиннинг махсус соврини Россия Ислом институтидан Лейла Низамовага топширилди.
Манбалар асосидаИлёсхон Аҳмедовтайёрлади.