Маданий дипломатиянинг ажралмас қисми
Бугунги глобаллашув жараёнида жамиятда диний бағрикенгликни таъминлаш жаҳон ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифалардан бирига айланган. Сўнгги йилларда дунёнинг турли нуқталарида динлараро келишмовчиликлар, фуқаролар ўртасида адоват ва жамиятда беқарорликнинг юзага келиши каби салбий ҳолатлар кўпайгани кузатилмоқда. Бундай мураккаб шароитда турли дин ва эътиқод вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири, бу – динлараро мулоқот ҳисобланади. “Динлараро мулоқот” атамаси – турли динлар, эътиқодлар ва маънавий қарашларга эга шахслар ўртасидаги конструктив, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка асосланган мулоқот шаклини ифода этади. Унинг асосий мақсади турли динлар вакиллари ўртасида ўзаро тушунишни рағбатлантириш орқали бағрикенглик ва тотувлик даражасини оширишдан иборатдир. Динлараро мулоқот ўрнатиш, бу – ўзаро ҳамкорлик орқали инсониятнинг умумий манфаатлари учун хизмат қилиши керак бўлган турли диний тамойил ва таълимотларни тушуниш деганидир.
Жасур Нажимиддинов
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий котиби
Манба: “Халқ сўзи” газетаси (https://t.me/gazetalar_sharhi/38696)