“Граммй” мукофоти совриндори,нигериялик қўшиқчи Бурна Бой Исломни қабул қилди.
“Гремми” мукофоти совриндори, нигериялик қўшиқчи Бурна Бой Исломга бўлган йўли билан ўртоқлашди, деб хабар беради “New Telegraph” нашри. Хонанданинг асл исми Дамини Огулунинг сўзларига кўра, у бир неча йил давомида мулоҳаза юритиб, ҳаётнинг мазмунини чуқур ўзлаштиргандан сўнг мусулмон бўлишга қарор қилган.
“Мен ҳаётим давомида ислом дини таълимотларини ўрганиб, мулоҳаза юритдим. Ўзим насроний бўлиб улғайганман, лекин динни қанчалик кўп ўргансам, шунча кўп саволларим бор эди. Мен Исломда хотиржамликни топдим”, деди Бурна Бой машҳур стример “Plaqueboymax” билан суҳбатда.
“IslamNews” хабарига кўра, 33 ёшли хонанда Нигериянинг Порт-Харкорт шаҳрида туғилган. У улғайган сари маънавий чалкашликларни бошдан кечирганини сўзлаб берди. Вояга етганида Ислом ҳақида билиб олганида, унинг олийжаноб дин эканлиги ва соддалиги хонандани ҳайратга солган. Шунингдек, Ислом унга аниқ йўналиш ва ички хотиржамлик туйғусини берганини, барча ташвишли саволларига ойдинлик киритганини эътироф этди.
“Мен ибодат қилганимда, Аллоҳ мени эшитаётганини ҳис қиламан”, деб таъкидлади Бурна Бой.
И.Аҳмедов тайёрлади.