Тунажжина салавоти
“Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммадин солатан тунажжийна биҳа мин жамиъил аҳвали вал афати ва тақзийлана биҳа жамиъал ҳажати ва тутоҳҳируна биҳа мин жамиъис саййиати ва тарфаъуна биҳа ъиндака аъладдарожати ва тубаллиғуна биҳа ақсол ғояти мин жамиъил хойроти фил ҳаяти ва баъдал мамати бироҳматика я арҳамар роҳимийн”.
Маъноси: “Аллоҳим, саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилаларига шундай салавот юборгинки, у салавот воситасида бизларга барча қўрқинч ва офатлардан нажот бергайсан, у орқали барча ҳожатларимизни раво айлагайсан, бизни барча ёмонликлардан поклагайсан, Ўзингнинг ҳузурингда энг юқори даражаларга кўтаргайсан, у салавот орқали бу дунёда, охиратда ҳам барча яхшиликлардан иборат бўлган энг юксак мақсадларимизга етказгайсан! Раҳматинг билан (дуомизни қабул эт), эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси!” ö
“Шамоили Муҳаммадия” асаридан.
Таржимон: Мирзо КЕНЖАБЕК
“Ислом нури” газетасининг 2025 йил, 22-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
* * *
Тунажжина – нажот берувчи, халос этувчи. Ҳожат раво бўлиши учун минг марта ўқилади. Шайх Солиҳ Зарир айтади: «Шўр (Қизил) денгизда кемага миндим. Денгизда қаттиқ шамол туриб, кемадаги инсонлар қичқириб дод-вой солишди. Шу пайт мен уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолибман. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. У зот менга: “Кемадаги кишиларга айт, мана шу салавотни минг марта ўқишсин”, дедилар. Кейин мен уйғониб, тушимни кемадаги кишиларга айтдим. Биз салавотни уч юз марта ўқиганимизда, Аллоҳ таоло бизларни бу фалокатдан қутқарди».