“Equi”: Мусулмонлар – Буюк Британиядаги энг саховатли диний жамоа
“Arab News” хабар беришича, “Equi” социологик маркази томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Британия мусулмонларининг хайрия ишлари Буюк Британиянинг ижтимоий хизматларини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди. “Британияни қуриш: Британия мусулмонларининг хайрия ишлари” деб номланган тадқиқот шуни кўрсатдики, мусулмонлар Буюк Британиянинг ҳаддан ташқари кўп давлат ижтимоий хизматларига тушадиган юкини енгиллаштиришга кўмаклашади.
IslamNews маълумотларига кўра, мусулмон хайрия ташкилотчилари ҳар йили 2,2 миллиард фунт стерлинг (2,9 миллиард доллар) хайрия ишларини амалга оширади, бу уларни мамлакатдаги энг саховатли диний уюшмага айлантиради.
Мусулмонларнинг ўртача хайр-эҳсони миллий ўртача кўрсаткичдан тўрт баравар кўп, йирик мусулмон хайрия ташкилотчилари орасида эса ўртача хайрия бошқа дин вакилларининг хайрияларидан 10 баравар кўп. Мусулмон хайрия ташкилотлари уй-жой ва озиқ-овқат ёрдами, психологик ёрдам ва оилаларнинг фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш каби кенг кўламли ижтимоий хизматларни тақдим етади. Бу давлат хизматларига тушадиган юкни енгиллаштиради.
“Equi” социологик маркази маълумотларига кўра, 2023 йилда Миллий Закот жамғармаси кўплаб кам таъминланган кишиларга кўчирилишдан қочишга ёрдам берди ва шаҳар ҳокимиятига 22,8 миллион фунт стерлинг тежашга кўмаклашди. Ҳар бир хайрия қилинган 1 фунт стерлинг ижтимоий хизматларни 73 фунт стерлинг тежашга ёрдам берди. Тадқиқот шунингдек, мамлакат ичида ёшлар орасида уйсизлик, болалар қашшоқлиги ва руҳий касалликлар каби муаммоларни ҳал қилиш учун хайрия ишларига қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатди. Тадқиқот муаллифлари ҳукумат ижтимоий фаровонликни яхшилаш ва жамият ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш учун мусулмон хайрия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириши керак, деб ҳисоблашади.
И.Аҳмедов тайёрлади.