Табиблар таъбирида Ватан тушунчаси
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ватан тупроғи ва унда яшовчи одамлар ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини айтганлар.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам руқяларида: “Турбату арзина ва рийқоту баъзина юшфа сақимуна биизни Роббина”ни ўқир эдилар», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Дуонинг таржимаси: “Еримизнинг тупроғи, баъзимизнинг тупуги, Роббимизнинг изни ила касалимизга шифо бер”.
Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадиснинг маъноси – ўз тупугини кўрсаткич бормоғига теккизади. Сўнг уни тупроққа босади. Бармоққа ёпишган нарсани оғриётган жой ёки жароҳатга суркайди. Суркаш асносида мазкур дуони ўқийди”, деган.
Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ: “Қўлни ерга қўйишга келсак, унда хосият ёки одатий сабабларни келтириш билан қудрат асарини беркитиш ҳикмати бордир”, дейди.
Ватан тупроғининг ўзига хос хислатлари мавжуд. Бунинг тагига етишдан ақллар ожиз қолади. Бу ҳақда улуғ олим, машҳур муфассир Байзовий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейди: “Кўпгина тиббий баҳсларда Ватан тупроғининг ми жозни сақлаш ва зарарни даф қилишда таъсири борлигига гувоҳ бўлганман. Мусофир (сафаридан олдин) ўзи билан ватани сувидан олиши, агар бунинг имкони бўлмаса, тупроғидан олиб кетмоғи лозим. Турли сувлардаги зарарлардан сақланиш учун ундан бироз қўшади”.
Буқрот айтади: “Ҳар бир касал ўз ерининг гиёҳлари билан даволанади”.
Жолинус айтади: “Бемор одам еридан келган майин шабада сабабли ором олади”, “Касал ватан тупроғи ва лойи билан сурункали, тузалмас касалликлардан шифо топади”.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Исломда ватан тушунчаси” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws