“Aл-Aзҳар” ва Ўзбекистон ўртасида янги илмий лойиҳалар бошланади
Мисрдаги нуфузли ислом илмий ва диний маркази бўлган “Ал-Aзҳар” мажмуаси раҳбарияти Ўзбекистон билан илмий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Фазилатли имом Шайх Aҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон делегацияси билан учрашувида икки томонлама илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашувда таълим ва фан соҳасида бир қатор қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди. Хусусан, қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўриб чиқилди:
– олимлар ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш дастурларини яратиш;
-“ Ал-Aзҳар” да ўзбек талабаларининг таълимини қўллаб-қувватлаш;
– қўшма илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
– конференциялар, маҳорат дарслари ва ўқув семинарларини ташкил этиш.
Учрашув давомида Ўзбекистон томони делегацияни диний ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, экстремизм ва радикал ғояларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ва ёшлар билан ишлашда таълимнинг роли ҳақида маълумот берди. Шайх Aҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон билан ҳамкорликни тарихий муҳим шериклик сифатида баҳолади ва икки мамлакат ўртасидаги илмий ва таълим йўналишидаги ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар қуйидагиларга келишиб олдилар:
• қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
• академик алмашинув дастурларини яратиш;
• талабалар ва мутахассислар учун қўшимча грантлар ажратиш;
• таълим тадбирларини мунтазам равишда ўтказишга келишиб олиш.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.