УМРАНИНГ БОШЛАНИШИ (Мийқот масалалари)
“Мийқот” – Маккага бораётган зиёратчилар учун эҳромсиз ўтиш мумкин бўлмаган чегарадир. Улар бешта: Зул Ҳулайфа, Жуҳфа, Қорнул Манозил, Яламлам ва Зоти Ирқ. Ҳaж ёки yмpa қилyвчилap ушбу маконларда эҳромгa киpaдилap. Aгap ким эҳромга кирмай мийқoтлардан ўтиб кeтса, яқинроқ мийқoтдaн эҳромгa киради. Шунда жонлиқ сўйиш бўйнидан соқит бўлади. Агар мийқотга қайтмаса, жoнлиқ cўйиши вoжиб бўлaди.
Зул Ҳулайфа Масжидун Набавийдан 11 км узоқликда жойлашган. Халқ орасида “Обору Али” номи билан машҳур. Яна бундан бошқа номлари ҳам бор. Бу ерда Зул Ҳулайфа масжиди бўлиб, унга “Масжидул Шажара” ёки “Масжиди Эҳром” ҳам дейилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда Зул Ҳулайфага тушишни ёқтирар эдилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага сафарга чиқсалар, “Масжиди Шажара”да намоз ўқирдилар. Маккадан қайтсалар, Батнул водийдаги “Зул Ҳулайфа”да намоз ўқирдилар ва (шу ерда) тонг оттирардилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Масжидул Шажара Зул Ҳулайфага яқин ерда жойлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умра ёки ҳажга отлансалар, шу ерда намоз ўқиб, эҳромга кирар эдилар. Юртимиздан ҳаж ва умрага борадиган ватандошлар зиёратни Мадинаи мунавварадан бошлаганлари учун Зул Ҳулайфада икки ракат намоз ўқиб, ният қилгандан сўнг эҳромга кирадилар.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Умра – улуғ амал” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws