Тафрижия салавоти (Салоти нория)
“Аллоҳумма солли солатан камилатан, ва саллим саламан тамман ъала саййидина Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳаваижу ва туналу биҳир роғоибу ва ҳуснул-хавотими ва йустасқол ғамому би важҳиҳил карийми ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би ъадади кулли маълумин лак”.
Маъноси: Аллоҳим, ҳазрати Муҳаммадга ва ул зотнинг оилаларига ҳар нафас ва ҳар лаҳзада Ўзингга маълум бўлган саноқлар миқдорича комил салавот ва мукаммал салом юборгин, чунки ул зотнинг воситасида (ҳар қандай) тугунлар ечилади, қийинчиликлар кетади, машаққатлар арийди, ҳожатлар раво бўлади, орзуларга ва яхши-гўзал оқибатларга эришилади ҳамда ул зотнинг гўзал-карамли юзлари ҳурматидан ёмғирлар сўралади.
“Шамоили Муҳаммадия” асаридан.
Таржимон Мирзо КЕНЖАБЕК
* * *
Бу салавотни ҳар фарз намоз ортидан ўн бир марта ўқиган яхшидир. Бирор ҳожат ёки мушкулнинг ҳал бўлиши учун аввал 114 марта Фотиҳа сураси, кейин бу салавот 4444 (тўрт минг тўрт юз қирқ тўрт) марта, сўнг Анфол сурасининг 60–64-оятларини ўқиш тавсия этилади. Натижаси тажрибада синалган. Бу салавот “ас-Сийғатул комила” ёки мушкулни тез аритгани учун “ан-Нория” деб номланган.
Имом Қуртубий айтади: “Кимки бу салавотни ҳар куни қирқ бир марта ёки юз марта ёки ундан зиёда ўқиса, Аллоҳ таоло унинг ғам-ташвишларини аритиб, қийинчиликларини кетказади, ишларини енгиллаштиради, қалбини нурга тўлдиради, мартабасини кўтаради, ҳолатини яхшилайди, сўзини мақбул, ризқини кенг қилади, яхшилик эшикларини очади ҳамда турли ёмонликлардан, очлик-фақирликдан омонда сақлайди ва бошқа фазилатлар билан сийлайди”.
“Ислом нури” газетасининг 2025 йил 21-сонидан