Эронда “ал – Азҳар” университетининг собиқ ректори хотирасига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди
Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар аш-Шариф” университетининг собиқ ректори, марҳум профессор Аҳмад Умар Ҳошимни хотирлаш ва тақдирлаш маросими 9 февраль куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида жойлашган Халқаро Исломий мазҳаблар университетида ўтказилди.
Ушбу маросим марҳум профессор Аҳмад Умар Ҳошимнинг илмий мақоми ва хизматларини эътироф этиш, шунингдек, унинг мўътадил ислом ғояларини тарғиб қилишдаги ўрнини ёд этиш мақсадида ташкил этилди. Тадбир Мисрдаги “ал-Азҳар” мажмуаси билан Эрон ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш доирасида бўлиб ўтди.
Маросимда илмий, маданий ва дипломатик доираларга мансуб таниқли шахслар, жумладан, “ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, шайх, доктор Аҳмад Тоййибнинг махсус мактуби ўқиб эшиттирилди.
Қайд этилишича, марҳум профессор Аҳмад Умар Ҳошим (1941–2025) Мисрнинг замонавий давридаги энг нуфузли уламоларидан бири, “ал – Азҳар” университетининг собиқ ректори бўлиб, исломнинг мўътадил йўналишини тарғиб қилиш ва мазҳаблар ўртасида яқинлашувни мувофиқлаштиришда муҳим ҳиссасини қўшган. Унинг, айниқса, суннати набавия ва ҳадис илмлари соҳасидаги илмий ва таълимий мероси бугун ҳам ислом оламидаги талабалар ва тадқиқотчилар учун илҳом манбаи бўлиб қолмоқда.
И.Аҳмедов тайёрлади.