Истанбулда Рамазон ойининг ахлоқий асослари бўйича маърифий учрашув бўлиб ўтди
Истанбулда “Рамазон ойининг фазилатлари” мавзусида маънавий-маърифий онлайн мунозара бўлиб ўтди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги. Тадбирда Туркияда ишлаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар иштирок этишди.
Тошкентдаги “Оқ масжид” жоме масжиди имом – хатиби Исроилжон Исмоилов маъруза қилди. У ўз маърузасида Рамазон ойининг маънавий моҳияти ҳамда унинг шахсларнинг ахлоқий ривожланишидаги аҳамияти ҳақида сўзлаб берди ва хорижда анъанавий қадриятларга содиқлик ва диний саводхонликни сақлаш муҳимлигини таъкидлади.
Хайрия ишларини бажариш, яқинларини қўллаб-қувватлаш орқали хайрия ишларини бошлаш зарурати, ўзини тута билиш ва хорижда юқори ахлоқий меёрларни намойиш этиш ҳамда миллий қадриятларни муҳофаза этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчиларга жиноий ва бузғунчи гуруҳларга аралашиш хавфи ҳақида ҳам маълумот берилди. Учрашув давомида ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Таъкидланишича, бундай тадбирлар хорижда фаолият юритаётган фуқароларнинг маънавий бардошини мустаҳкамлашга ва чет давлатларда мамлакатнинг ижобий кўринишига шакллантиришга кўмак беради.
И.Аҳмедовтайёрлади.