Байрутда дунёдаги энг йирик ифтор зиёфати ташкил этилди
“IQNA” – Ноёб ҳодисада Байрутда 5700 дан ортиқ киши ифтор зиёфати учун тўпланди ва мамлакат номини Гиннеснинг рекордлар китобига киритишга интилди.
“IQNA” сайтининг “Al Jazeera“ ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, Ливан дунёдаги энг катта ифтор зиёфатини ташкил этиш орқали Гиннеснинг рекордлар китобига киришга ҳаракат қилди.
Дунёдаги энг катта ушбу ифтор зиёфати Байрутдаги “БИЕЛ” кўргазма марказида ташкил қилинди ва унда 5000 дан ортиқ киши иштирок этди.
“Aжиална” уюшмасидан Фади Сувайд Рамазон журналистларга уюшма Ливаннинг турли минтақаларида хайрия ва қўллаб-қувватлаш тадбирларини ўтказаётганини ва бу йил уларнинг мақсади “бутун Ливанни, шарқдан ғарбгача ва шимолдан жанубгача, битта дастурхон атрофида бирлаштириш” эканлигини айтди. У қўшимча қилди: “Бош вазир Наваф Саломнинг қўллаб-қувватлаши туфайли биз бу ғояни ҳаётга татбиқ эта олдик ва унга тайёргарлик кўрдик. Сиёсатчилардан тортиб кўнгиллилар ва турли соҳалардаги ходимларгача, уларнинг барчаси бир столда ифторлик таоми учун жам бўлишди, биз бир овоз ва бир бутун бўлишимиз мумкинлиги ва ҳеч нарса бизни ажратмаслиги ҳақидаги шиорини етказиш учун ифторликда қатнашишди “.
Унинг сўзларига кўра, иштирокчиларнинг 90-99 фоизи етим болалар ва Ливан мактаблари, университетлари ва уюшмаларидан келган кўнгиллилар эди.
Фади Сувайд Рамадан шунингдек, ушбу Рамазон ифторлик дастурхонига тахминан 5800 киши, жумладан, Ғазодан келган фаластинлик оилалар тўпланганини ва Ливан бўйлаб 700 нафар кўнгилли тадбирни ташкил этишга ёрдам берганини таъкидлади.
И.Аҳмедов тайёрлади.