Татаристон муфтияти Рамазон ойи учун энг яхши жамоат жойлари безакларини тақдим этди
Муфтий Комил Самигуллин раҳбарлигида Татаристон мусулмонлари диний бошқармасида “Нурли Рамазон” танлови ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Танлов муқаддас ой давомида бинолар кўринишлари ва жамоат жойлари учун энг яхши безакларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ташкилий қўмита тақдим этилган аризаларни кўриб чиқди ва бош соврин учун курашадиган финалчиларни танлади, деб хабар беради, IslamNews нашри.
Татаристон ҳудуди бўйлаб жами 52 та жой Рамазон ойи учун безатилди. Улар орасида 22 та хусусий уй, 18 та масжид, олтита ислом таълим муассасаси ва еттита дўкон ва кафе бор эди.
Безатиш тадбиридаги энг фаол иштирокчилар “Қозон ва “Кукмор” маҳаллалари аҳолиси бўлиб, уларнинг ҳар бири еттитадан жой безатишган бўлса, “Богатие Саби” ва “Муслюмово” маҳаллалари аҳолиси бештадан безатилган буюм тайёрлашди.
Энг яхши байрамона ташқи безак учун бош соврин – “Татаристон мусулмонлари бошқармасига қарашли расмий ҳаж оператори томонидан тайёрланган “Ҳаж сафари таассуротлари” дизайн лойиҳаси бўлди.
Финалчиларни танлашда ташкилий қўмита Ислом ва Рамазон рамзларидан фойдаланишни, ғояларнинг ўзига хослиги ва инновационлигини, дизайннинг кўламини, унинг эстетик жозибасини ва замонавий ёритиш технологияларидан фойдаланишни ҳисобга олди.
Илёс Аҳмедов тайёрлади.