Ширкдан кейин энг катта гуноҳ
Бишр Ҳофий айтади: “Инсоннинг барча мусибати ўз ҳавойи нафсига эргашишида, шифоси эса – унга қарши боришидадир”.
“Равзатул уқало”
* * *
Ваҳб ибн Мунаббиҳ айтади: “Аллоҳ наздида ширкдан кейинги энг катта гуноҳ – одамларни масхара қилиш”.
“Ҳилятул авлиё”
* * *
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан сўрашди: “Агар кимнидир яхшиликка чақирсак, у эса парво қилмаса, нима қилиш керак?” Имом: “Уни тинч қўй. Акс ҳолда, сен асл мақсад (яхшиликка чақириш) учун эмас, балки ўзингнинг ғалабанг учун уринаётган бўласан”, деб жавоб берди.
“Адабуш шаръийя”
* * * “
Ўқиб ёки ишлаб, ибодатлар учун бутунлай ажраб чиқа олмаётганинг – сенинг Олий Зотни зикр қилишдан ва қалбни У билан мустаҳкам боғлашдан йироқлигингни англатмайди. Аксинча, ўқи ва оилангни таъминла, аммо кундалик ишларинг жараёнида шундай бўлгинки, зоҳирда дунёвий машғулотлар ва вазифалар билан банд, ботинда эса муҳаббатинг, фикру зикринг Ягона Зотга қаратилган бўлсин”.
Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 5-сонидан