БОЛАЛАР САРАТОНИ: ОТА-ОНАЛАР КЎЗ ЁШИ
(Болалар саратонининг сабаблари, оқибатлари ва даволаш босқичлари)
Болалар ойлаб, йиллаб фарзанди турли мураккаб даво воситаларидан фойдаланади, тинимсиз оғриқлар, қийин жарроҳлик амалиётлари натижасида мунғайиб бораётган жигарпорасига қараш ота-оналар қатори биз шифокорларга ҳам осон эмас. Халқимизда: “Касални даволагандан кўра унинг олдини олган афзал”, деган нақл бор.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Боланинг ҳиди жаннат ҳидидандир!” (Imam al-Hakim ривояти) деб марҳамат қилганлар.
Умумий болалар касалликлари орасида саратон уч-беш фоизни ташкил этиб, уни даволаш катталар онкологиясига нисбатан анча самарали бўлса-да, тирик қолиш кўрсаткичи ҳали жуда паст даражада. Маълумотларга кўра, болалар саратонининг 30–35 фоизи оққон, 20 фоизи бош мия ўсмалари, саркома (мушак ёки суяк тўқимасидан ўсиб чиққан) касалликларидир. Асаб тизими, кўз тўр пардасидан ўсиб чиққан ўсмалар ҳам болалар онкологиясига хос. Буйрак ўсмаси беш ёшгача бўлган болаларда кўпроқ кузатилади.
Саратоннинг белгилари турига қараб фарқланади. Масалан, кўз тўр пардаси ўсмасида суратга тушган боланинг кўзи тасвирда ёниб туради. Буйрак ўсмасида боланинг танасида, хусусан, қорин соҳасида шиш пайдо бўлади, қон аралаш сийиш кузатилади. Жигар саратонида ҳам қорин шишади.
Афсуски, кўплаб ота-оналар фарзандидаги бундай ўзгаришларга бефарқ. “Болам ўйнаб юрибди, шикоят қилмаяпти”, дея кўкаришлар, бурун ва милкларнинг қонаши, сийдик ёки ахлатнинг қон аралаш келиши каби белгиларга эътибор беришмайди. Жараёнда суяк кўмиги шикастланиши боис қон таркибининг бузилиши содир бўлади. Натижада суяк ва бўғимларда оғриқ кузатилади. Болалар кечаси билан оғриқдан йиғлайди, оналар уқалаб чиқади, дорилар беришади.
Иштаҳанинг пасайиши, терлаш, озиб кетиш, кўнгил айниши ҳам касаллик аломати бўлиши мумкин. Болаларда бош мия саратонида қусиш, кўришнинг пасайиши, юзда қийшайишлар, гапиришда нуқсон, қоқилиб юриш ва йиқилишлар, нафас олишда муаммо, бошни бир томонга эгиш, баъзида тутқаноқ кузатилади.
Яқинда хизмат юзасидан Surxondaryo Regionга бордим. Саратон ва гемолитик камқонликка чалинган 40 нафар боланинг кўпчилиги қариндошлар ўртасидаги никоҳдан дунёга келган.
Болаларнинг оғир касалликларга чалинишида энг асосий сабаблардан бири — табиий озиқ-овқатлар ўрнини сунъий, ирсий ўзгартирилган (ГМО), кимёвий моддалар билан кўп ишлов берилган, ранг берувчилар ва таъм кучайтиргичлар билан бойитилган маҳсулотлар эгаллаётганидир. Улардаги токсинлар болаларнинг иммун тизимини заифлаштиради.
Шунингдек, дори-дармонларни бетартиб қабул қилиш ҳам касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, антибиотиклар ичак микрофлорасини бузади. Ота-оналар болага фақат шифокор назорати ва тавсияси асосида муолажа қилишлари лозим.
Афсуски, кўпчилик ота-оналар болалар соғлигига лоқайд қарамоқда. Ҳозир болалар соатлаб телефон ёки компьютер қаршисида ўтиради, натижада қон айланиши ёмонлашади. Бола югуриши, кўп ҳаракат қилиши, танасидаги энергияни мунтазам чиқариб туриши ва чиниқиши керак.
Ҳилола РУСТАМОВА,
болалар шифокори, тиббиёт фанлари номзоди
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 2-сонидан