Қуръон – руҳий куч манбаи: “Манчестер Юнайтед” юлдузи Амад Диалло
“Manchester United” жамоаси аъзоси, Кот-дʼивуар Республикасидан бўлган футболчи Амад Диалло ўйинлар олдидан мусиқа ўрнига Қуръон карим тиловати тинглашини маълум қилди. Бу ҳақда “Al Jazeera” манбалари хабар берди.
“Мен мусиқа ўрнига Қуръон тинглайман”, – футболчи интервьюсида шундай деди: “Ўйинлар олдидан Қуръон карим тиловати тинглашни яхши кўраман, чунки у менга куч ва энергия бахш этади. Мен мусиқа ўрнига Қуръон тинглайман.” Унинг айтишича, бу одат унга руҳий тайёргарлик, хотиржамлик, диққатни жамлаш каби жиҳатларда ёрдам беради.
Амад Диалло ўз кун тартиби ҳақида ҳам сўзлаб берди: эрта уйғониш, уйда енгил машқлар қилиш, намоз ўқиш, енгил нонушта қилиш.
Бу одатлар унинг нафақат жисмоний, балки руҳий тайёргарлигида ҳам муҳим ўрин тутади.
Футболчи ўз эътиқоди ҳақида шундай дейди: “Аллоҳга шукр, мен ҳар куни намоз ўқийман ва ўйинга Аллоҳга суяниб, дуо билан чиқаман. Ҳар бир ўйиндан кейин ҳам Аллоҳга шукр қиламан”. У яна соғлиқ ва куч-қувват ато этиши учун доимо Аллоҳга дуо қилишини ва буни ҳар бир мусулмоннинг бурчи деб билишини таъкидлади.
Илёс Аҳмедов таржимаси.