Улуғ аждодларимизга эҳтиром
Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Имом Бухорий” мажмуаси буюк муҳаддис бобомизнинг Ислом оламида тутган юксак мавқеи ва улкан салоҳиятига муносиб тарзда қайтадан бунёд этилди. Умумий майдони 45 гектарни ташкил этадиган ҳудудда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид, маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қурилди. Мажмуанинг тўрт бурчагидаги 75 метрлик миноралар кўрк тўкиб турибди. Бу жой фақат зиёрат маскани эмас, балки илм-маърифат, тарбия ва ибрат ўчоғи бўлиши лозим.
Imam Bukhariнинг буюк изланишлари, билими ҳамда камолоти зиёратчилар, айниқса ёшлар учун эзгу намуна бўлиши кераклиги эътиборга олиниб, мажмуада инновацион музей ташкил этилди. У Ислом оламида “Муҳаддислар султони” дея эътироф этилган Имoм Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, Ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади. Мажмуа аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозир 65 минг нафар меҳмонга халқаро стандартларга мос хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Бундан ташқари, ҳудудда Имoм Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби жойлашган. Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхоналар, савдо-сервис нуқталари, оилавий меҳмон уйлари, автотураргоҳ ҳамда яшил ҳудуд ташкил этилди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Имoм Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Abu Mansur al-Maturidi мажмуаси қайта таъмирланмоқда. Айни кунларда мажмуа ва унинг атрофидаги қадимий “Чокардиза” қабристони ҳудудида қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Имoм Мотуридий мажмуасида 1500 кишига мўлжалланган масжид, маъмурий бино, кутубхона, мажлислар зали, инновацион музей ҳамда мутахассислар учун хоналар бунёд этилади. Мажмуа яқинида зиёратчилар учун автотураргоҳ ва таҳоратхона қурилади.
Бу жараёнда “Чокардиза” қабристонида дафн этилган кўплаб улуғ аллома ва уламолар меросини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, буюк фақиҳ, Ислом ҳуқуқшунослигида мўътабар манба ҳисобланган “Ҳидоя” асари муаллифи Burhoniddin Margʻinoni дафн этилган жойни аниқлаш борасида ҳам тадқиқотлар олиб борилди.
Тарихий манбаларда Бурҳониддин Марғиноний 1123 йилда Фарғона вилоятининг Риштон қишлоғида туғилгани, сўнгра Марғилон шаҳрида яшагани, ҳаётининг асосий қисми Samarkand шаҳрида ўтиб, 1197 йилда вафот этгач, “Чокардиза” қабристонига дафн этилгани қайд этилади. Алломанинг сўнгги манзили “Чокардиза”да экани маълум бўлса-да, унинг қабри қаерда жойлашгани тўғрисида аниқ маълумот йўқ эди.
Республика раҳбарияти ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Чокардиза” қабристонида археологик изланишлар олиб борилиб, қарийб уч ойлик қазишма ишлари натижасида китобларда қайд этилган жой аниқланди. Сўнгра Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази таклифи асосида Бурҳониддин Марғиноний мақбараси қурилиши бошланди.
Вилоятдаги яна бир хайрли лойиҳа — Оқдарё туманидаги Махдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга қаратилган. Makhdumi A’zam нақшбандия таълимотининг йирик намояндаларидан бири бўлган. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафарлардан сўнг Самарқанд вилоятида абадий қўним топган.
Бу масканга келувчи зиёратчилар учун шароитларни яхшилаш мақсадида Махдуми Аъзам мақбараси ёнида минг кишилик масжид, қўшимча айвонлар, маъмурий бинолар, меҳмонхоналар, уч қаватли автотураргоҳ ва таҳоратхона қурилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Самарқанд заминидан етишиб чиққан бошқа олим ва мутафаккирлар, азиз авлиёлар қадамжолари ҳам босқичма-босқич қайта таъмирланиб, обод гўшага айлантирилмоқда.
Аҳмадхон АЛИМОВ,
Самарқанд вилояти бош имом-хатиби
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 3-сонидан