Покистон банк секторининг учдан бир қисми Ислом банк тизимига ўтди
Федерал судья Сайид Муҳаммад Aнвернинг сўзларига кўра, Покистон банк секторининг тахминан 30 фоизи Ислом банк тизимига ўтди, бу эса мамлакатни ҳамкорликда молиялаштириш соҳасида етакчилардан бирига айлантирди.
“Мамлакатимиз Ислом молиялаштириш соҳасида етакчилардан биридир. Конституцияга муҳим ўзгартиришлар киритилди, унга кўра биз 2028 йил охирига қадар анъанавий банк тизимидан Ислом банк тизимига тўлиқ ўтамиз. Ҳозирда банк секторининг тахминан 30 фоизи Ислом банк тизимига ўтди”, деди Саййид Aнвер Қозонда бўлиб ўтган Россия венчур форумида.
И.Аҳмедов тайёрлади.