Қайтим
Рамазон кунларининг бирида Ширинахон ифторликка сомса олиш учун дўконга чиқди. У ердаги навбатни кўриб, сабрсизланди. Ифтор вақти яқинлашгани сари одамлар ҳам безовта бўла бошлашди.
Ширинанинг навбати келганда, у 8 та сомса учун 100 минг сўм узатди. Сотувчи шошганча қайтим берди. У кўчага чиқиб ҳисобласа, сомсапаз унга ортиқча пул берган экан.
Ширинахон негадир бундан хурсанд бўлиб, “Ортиқча пулни ўзимда қолдираман”, дея уйига равона бўлди. Уйга киргач, бўлган воқеани ҳеч кимга айтмади. Аммо нимадир унинг ич-этини тирнар, ўз-ўзидан қийналарди.
Ширинахон ҳар оқшом бувисидан турли эртак ва ривоятларни эшитишни яхши кўрарди. Ўша кеч бувиси унга ёлғончи бола ҳақида эртак айтиб берди.
Бундан таъсирланган Ширинахон қилган ишидан пушаймон бўлиб, қайтим воқеасини сўзлаб берди.
Бувиси: “Эртага ортиқча қайтимни сомсапазга қайтаргин, қизим. Ҳар бир инсон хато қилиши мумкин. Сен ўз вақтида нотўғри иш қилганингни англадинг – муҳими шу. Энди ҳеч қачон бировнинг ҳақига хиёнат қилма, нима бўлса ҳам, рост сўзлагин”, – деб унга насиҳат қилди.
Нафиса ДЎСТМУҲАММАД таржимаси
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 3-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws