Фаришталар соя солган шаҳид
Энг кўп ҳадис ривоят қилган етти саҳобанинг бири бўлган Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳума бундай ҳикоя қилади:
Уҳуд жанги бўлиб ўтганда отамнинг жанозасини келтириб Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёнига қўйдилар. Отамнинг юзини бир ёпинчиқ билан ёпиб қўйган эдилар. Чунки Макка мушриклари унинг турли аъзоларини кесиб олган эдилар. Йиғлаб бориб отамнинг юзини очмоқчи бўлдим. Аммо у ердагилар бунга қаршилик қилдилар. Бироздан сўнг яна очмоқчи бўлдим, яна қаршилик қилдилар.
Шунда Пайғамбаримиз отамнинг юзидаги ёпинчиқни кўтардилар. Шу чоқда фарёд этиб йиғлаган бир аёлнинг овози эшитилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Ким бу хотин? – деб сўрадилар.
– Шаҳиднинг синглиси Фотима, – деб жавоб бердилар.
Пайғамбар алайҳиссалом бундай марҳамат қилдилар:
– У нега йиғлаяпти? Унга айтинглар йиғламасин. Акасининг жанозаси дафн этилганга қадар фаришталар уни қанотлари соясида соялантиришда давом этади[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
http://hidoyatuz.taplink.ws
[1] Бухорий, Жаноиз, 3, 35, Жиҳод, 20, Мағозий 27; Муслим, Фазоилус-саҳоба, 129-130; Насоий, Жаноиз, 12-13; Аҳмад ибн Ҳанбал, Муснад, III, 307.