Эслатишдан чарчамайлик
Ҳар куни фарзандларимни боғчага олиб борар эканман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини эслатаман: «Таомланишдан олдин қўлларингизни ювинг, овқатни ўнг қўлингиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб енг, таомланиб бўлиб Аллоҳга ҳамд айтинг, Аллоҳни зикр қилишни унутманг, айниқса, “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни кўп айтинг, жума кунлари салавот: “Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад”ни кўп айтинг».
Кунларнинг бирида одатдагидек уларни боғча опасига топшириб, ичимда: «Ё Аллоҳ, фарзандларим Ўзингга омонат. “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла Ҳува ъалайҳи таваккалту ва Ҳува Роббул ъаршил ъазийм”, деб ортга қайтмоқчи эдим, тарбиячи: “Фарзандларингиз жуда одобли. Ҳар сафар овқатланиб бўлишгач, дуо қилишади”, деди. Бундан ниҳоятда қувониб кетдим. Чунки дилбандимнинг севикли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одобларидан бирига амал қилиши мени жуда севинтирди. Демак, фарзандларимизга одобни қайта-қайта эслатаверишимиз, асло малолланмаслигимиз керак.
Д.НУРМУҲАММАД тайёрлади.
“Мўминалар” журналининг 2023 йил 3-сонидан